“Hamkor Sug’urta” АЖ – Молиявий саводхонлик тарафдори!

«Global Money Week 2022» доирасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки , “Hamkor Sug’urta” АЖ ва қатор тижорат банклари, тўлов ташкилотлари ва худуд тадбиркорлари  иштирокида бутун мамлакат бўйлаб ўтказилиб келинаётгани каби  молиявий саводхонлик бўйича жорий йилнинг 12-апрел куни Андижон шахрида жойлашган “Ёшлар маркази”да маҳорат дарслари (очиқ мулоқот тарзида учрашувлар) ўтказилди. Тадбир иштирокчиларига  суғурта сохасидаги янгиликлар ва ёшларга яратилган шароитлар ҳамда суғурта турининг мажбурий ва ихтиёрий турларидан билим ва кўникмалар берилди.
Тадбир давомида фаол иштирок этган талаба ёшларга “Hamkor Sug’urta” АЖ томонидан эсдалик  совғалари тантанали равишда топширилди.